Ипак қуртидан йилига 3 мартагача ҳосил олиш режа қилинмоқда

Ипак қуртидан йилига 3 мартагача ҳосил олиш режа қилинмоқда

 Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад — қайси соҳа бўлмасин, уни одамлар учун муҳим даромад манбаига, иқтисодиётимиз таянчига айлантиришдир.

Сурхондарё вилояти табиати қулай бўлганлиги учун ҳам бу йил 3 маротаба ипак қурти парваришлаш белгиланган. Айни пайтда баҳорги пилла мавсуми бошланди, бу мавсумда 1 минг 500 тонна пилла олиниши режалаштирилган. Иккинчиси май, учинчиси эса август ойларига мўлжалланмоқда.

Вилоят ҳокимлигида пилла ва пахта етиштиришда юқори самарадорликка эришиш масалаларига бағишланган йиғилишда жорий мавсумда инкубаторияларда жонлантирилган ипак қурти уруғини фермерлар ва хонадонларга муддатида етказиб бериш, тарқатилган уруғларни нобуд қилмай парваришлаш учун зарур шароит яратиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, қурт озуқаси – тут барги билан талаб даражасида таъминлаш билан боғлиқ вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Бу йил вилоятда 2019 йил пахта ҳосили учун қарийиб 75 минг гектар майдонга уруғ қадалди. Йиғилишда чигит бир текис униб чиққан майдонларда агротехника тадбирларини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, ғўзаларнинг жадал ўсиб-ривожланиши таъминлаш,  шу мақсадда соҳага хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутахассислари томонидан фермер хўжаликларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тўғрисида  мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Report Page