#Коррупция

#Коррупция

Xushnudbek.uz


Пора берадиганларга қарши расман эълон қилинмаган жанг бошланган


Олинган оператив маълумотларга қараганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда пора берувчиларни ушлаш «акциясига» старт берилган.


Бунда орган ходимларига пора таклиф қилган шахслар махсус «тадбир» ташкил қилиб ушланмоқда.


Пора бермоқчи бўлганларни ушлаб берган ходимларга моддий ва маънавий рағбатлантиришлар ваъда қилинган, бу иши мансаб пиллапояларида ўсиш учун ҳам ёрдам бериши мумкин.


ТВда айни шу мавзуда туркум репортажлар кўпайиб қолса ҳам ажаб эмас.


Так что, ҳурматли пора беришга мойил бўлган шахслар, вақт борида эсингизни йиғинг!


Пора билан ишимни битираман деб, умрингизни маълум қисмини қамоқда чиритманг!


Маълумот учун:


Пора бериш жинояти (ЖК 210-модда) худди пора олиш билан бир хил жазоланади.


Жазо тайинлашда пора миқдори ҳам аҳамиятли.


Масалан, тахминан 7 минг долларгача (300 минималка) бўлган пора берган шахсга максимум 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.


Тахминан 7 мингдан 12 минг долларгача (300-500 минималка) пора бермоқчи бўлганга 5 йилдан 10 йилгача берилиши мумкин.


Пора 12 минг доллардан ошса, 10 йилдан 15 йилгача «кесилиши» мумкин.


Энди бир жиҳати бор. Агар амалдорни ўзи пора сўраб товламачилик қилган бўлса ва мажбурликдан пора берган шахс 30 кун ичида ўз ихтиёри билан хабар берса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.