#кооперация
Кооперация фаолияти кафолатланмоқда
Чиғириқ маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоқим ёрдамчиси Одилжон Атауллаев маҳаллада тадбиркорлар фаолияти билан танишиб кооперацияга жалб қилиш ишларини олиб бормоқда.

Кооперацияга жалб этилиши кўзда тутилган тадбиркорларнинг фаолияти Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилоят Кенгашидан шаҳарга бириктирилган вакиллар Ш.Ахунжанова, И.Газиев, 3 сектор котиби Э.Сарсенбаев ҳамда Республикадан тайинланган вакил А.Абдуразаковлар ҳамроҳлигида танишилди.


Жумладан, “Матлуба она” оилавий корхонаси ҳозирги кунда 10 та ишчи ҳодим билан фаолият юритиб келмоқда. Асосан болажонлар учун байромона кийимлар тикиш билан шуғулланади. Корхона раҳбари Исакова Умида 120 млн. сўм субсидия эвазига 15та хонадоннинг 30 нафар аёлларини иш билан таъминлашни режалаштирмоқда.



Маҳалланинг яна бир тадбиркор хунарманд аёли Бекулова Малика. Ҳозирги кундаги фаолиятини 8 нафар ишчи ҳодим билан кўрпа-тўшаклар, парда, аёллар либослари ҳамда маҳсус кийимларни тикиш билан олиб бормоқда.



Кооперация лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган субсидия ҳамда имтиёзли кредит эвазига қўшимча 30 нафар аёлларни бандлигини таъминлаб тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ниятида.

Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишларига замин яратмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa