ТерДУда Халқаро Конференция иш бошлади

ТерДУда Халқаро Конференция иш бошлади

🎓 👉@TERDU340

Вилоятнинг нуфузли олий таълим муассасаси бўлган Термиз давлат университети яна бир Халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда.

“Адабий алоқалар ва маданиятларнинг ўзаро таъсири” мавзусида ўтказилаётган мазкур илмий-амалий конфренцияда иштирок этиш учун Эрон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда юртимизнинг барча худудларидан профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ташриф буюрди.

Сурхонча меҳмоннавозлик ила кутуб олинган меҳмонлар дастлаб университетда яратилган шароитлар, ташкил этилган ижодий кўргазмалар, Қатоғон қурбонлари музейи билан танишишди.

Меҳмонлар мазкур нуфузли анжуман мисолида олийгоҳда “Янгиланаётган Ўзбекистон”га хос ҳаракатлар амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этиб ўтдилар.
Анжуманнинг очилиш маросими олийгоҳнинг мухташам конфренция залида давом этди. Унда университет ректори сўз олиб, мазкур тадбирнинг аҳамияти, қўшни давлатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида тўхталиб, конфренция ишига омад тилади.

Шундан сўнг анжуман ўз ишини бошлади.

Халқаро хамкорликни кучайтириш, салоҳиятли олимлар тайёрлаш, ҳамда мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий-сиёсий алоқаларни ривожлантиришда миллатлар дўстлигининг ўрни беқиёс эканлигини изоҳлаш ва уларни қадрлаш, таълим-тарбия муассасаларида халқаро ҳамкорлик алоқаларининг истиқболдаги вазифаларини белгилаб олиш мақсадларни кўзлаган анжуман давомида адабий алоқалар жараёни ва муаммолари, қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик масалалари, олий таълимда Шарқ тилларининг ўрганилиши каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Конфренция ишига келиб тушган 300 га яқин илмий мақолалар унинг нуфузи ва аҳамиятини белгилаб берди. Кўрилган ҳар бир масала иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Иштирокчилар мавзуга оид фикрларини илмий асослаш орқали ўз таклифларини олимлар билан ўртоқлашишди. Бахс ва мунозараларга бой бўлган анжуман юқори савияда давом этди.

Танаффус вақтида меҳмонлар вилоятнинг тарихий обидалари

Ал-Ҳаким ат-Термизий ва Султон Саодат зиёратгоҳларига саёҳат уюштиришди.

Айтиш керакки, барча даврларда илм-фан, маданиятлар муштараклиги халқларни бирлаштирган, уларни ҳамкорликка чорлаган. Икки кун давом этадиган мазкур анжуман ҳам мамлакатлар ўртасида янгидан янги истиқболли алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Бизга обуна бўлинг! 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEIevQLn53XYEeHqfA

Report Page