"Вақф" фонди "Сузук ота" масжидига 4 миллионлик китоблар тақдим этди

"Вақф" фонди "Сузук ота" масжидига 4 миллионлик китоблар тақдим этди

vaqf.uz
Жорий йилнинг 14 март куни "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳрида қайта барпо этилаётган "Сузук ота" мажмуаси таркибига кирувчи "Сузук ота" масжиди кутубхонаси учун китоблар тақдим этилди.


Ушбу китоблар тўплами учун жами 3 660 000 (уч миллион олти юз олтмиш минг) сўм миқдоридаги хайрия маблағлари ажратилди.


Тўпламга қуйидаги китоблар киритилган:

- "Олтин силсила" 4-6-7-8 жузлар;

- "Ҳадис ва ҳаёт" 1-2-3-4-5-6-7-8 жузлар;

- "Зикр аҳлидан сўранг" 2-3-4-5-6-7 тўпламлари;

- Ижтимоий одоблар китоби;

- Мукаммал саодат йўли;

- Муфассал тажвид;

- Заем и связанние с ним вопроси;

- "Одам алайҳиссалом" Ҳайдар Булгарий;

- Одам Ато ва Момо Ҳаво. Қобил ва Ҳобил;

- Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон ҳодисаси;

- Ҳуд пайғамбар ва Эрам шаҳри ҳикояси. Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси китоблари ўрин олган.


"Вақф" хайрия жамоат фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини "Китоб" акциясида фаол бўлишга ва имконият доирасида муҳтожларга кўмак кўрсатишда фаол бўлишга чақиради.


Аллоҳ таоло Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаб, эзгу ишларга бош қўшаётган саҳоватпеша инсонларни ажрини кўпайтириб берсин.


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати



Report Page