#kadastr_xalq_bilan #Jizzax_
МАҚСАДИМИЗ –ФУҚАРОЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни бўлиб ўтган “Aҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари – “Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт” эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Жумладан, йиғилишда кадастр соҳасига оид аҳоли мурожаатлари ўтган йилгига нисбатан икки баробар ошгани айтилиб, мурожаатларнинг деярли 82 фоизи тушунтириш бериш орқали “ёпиб” юборилгани катта эътирозга сабаб бўлган эди.
Мазкур йиғилишдан сўнг Жиззах вилоятида ҳам фуқароларнинг кадастрга оид мурожаатлари қайта кўриб чиқилиб, уларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.
Давлат кадастрлари палатаси комплаенс назорати хизмати, Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси масъуллари Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Зарбдор ҳамда Пахтакор туманларидан ташриф буюрган 8 нафар мурожаатчининг кадастр масалалари билан боғлиқ муаммоларини кўриб чиқдилар. Шароф Рашидов тумани, Қангли маҳалласи, Чароғон кўчасидаги хонадонларнинг бирида яшовчи Ойша Абдуалимова фарзандлари таъминоти учун нафақа пули ололмасдан (сабаби: турмуш ўртоғининг номида Тошкент вилоятидан кўчмас мулк - уй борлиги сабабли) мурожаат этган эди. Ўрганишлар давомида аёлнинг мурожжати ижобий ечим топди.
Қабул давомида мурожаати ижобий ҳал бўлган фуқаролар Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари ходимларига миннатдоричилик билдиришди.
Суратларда: Қабулдан лавҳалар
🇺🇿Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
https://t.me/Jizzax_kadastr_axborot