Интернет журналистика курсларига марҳамат!

Интернет журналистика курсларига марҳамат!

Najot Ta'lim


Янгиликларни биринчи бўлиб инсонлар билан баҳам кўришни хуш кўрасизми? Дунё бўйлаб саёҳат қилишничи?! Энг муҳими ҳеч қандай стрессларсиз, эркин иш вақти асосида исталган жойдан туриб фаолият юритган ҳолда, кам ишлаб, кўп даромад олишга нима дейсиз?! Агар ушбу саволларга жавобингиз ҳа, бўлса, «Нажот Таълим» маркази сизни Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган Интернет журналистика курсларига таклиф этади?!



Биз ахборот ва янгиликлар қуршовида яшамоқдамиз. Бу даврга келиб босма нашрларга бўлган талаб камайиб кетди. Технология асрида эса инсонлар янгиликларга тез одатланиб қолмоқда. Бу эса ўз навбатида интернет журналистикаси соҳасига бўлган талабни ошириб бормоқда. Дунёнинг у чеккасидаги янгиликлар бу чеккасига интернет орқали яшин тезлигида етиб келмоқда. Ўз навбатида бу соҳа мутахассисларига бўлган талабни ҳам орттириб бормоқда.

Янги, сифатли, тезкорликка асосланган ҳодиса бўлиб, у ўзида долзарб информацион образларни намоён этади ҳамда бу образларни нафақат сўз, балки, расм, сурат, кино, видео, овоз, шунингдек, веб-саҳифа орқали етказиб беради. Яъни шу орқали анъанавий журналистиканинг матн, аудио ва видео имкониятларини ўзида жамлайди.

Сиз ушбу касбни эгаллаб, турли интернет сайтларда ишлашингиз, блогерлик фаолияти билан шуғулланишингиз ёки масофавий тарзда халқаро интернет сайтларига ижод намуналарингизни юбориб, ўз даромад манбаларингизни кўпайтиришга эга бўлишингиз мумкин. Хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари, гастроллар, машҳурлар билан доимий суҳбатларда бўлиш имкониятини ҳам қўлга киритишингиз мумкин.

Хўш, бу соҳага қизиқасизми, ўрганишни истайсизми, ишни эса нимадан бошлашни билмаяпсизми? Ундай бўлса, ҳозироқ «Нажот Таълим» маркази билан боғланинг ва ушбу курсга ёзилинг. Бу курсни ўрганиш учун сиздан талаб қилинадиган нарса фақатгина ҳаракат, ғайрат ва шижоатдир. Биз сиз билан энг яхшиларини кашф қилиш учун биргамиз.


● Матн таҳрирлаш;

● Мақола ва хабарлар тайёрлаш;

● Веб сайтларга маълумот киритиш;

● ОАВ да эълон қилинадиган маълумотларни аудитория учун мос, тушунарли ва қизиқарли қилиб тайёрлаш;

● Жозибадор ва ўқувчида қизиқиш уйғотадиган сарлавҳа тайёрлаш;

● Замонавий қидирув тизимлари (Google, Yandex ва ҳоказолар) учун SEO (Searching Engine Optimization)лар, яъни энг мақбул қидирув ёки калит матнларни танлаб олиш ва бириктириш;

● Интернет лойиҳаларни қандай усулда ривожлантириш усуллари Интернет журналистларнинг йўналишлари ва уларнинг вазифалари;

● Иш берувчининг интернет журналистга қўядиган талаблари билан танишиб чиқиш;

●  Журналистикадаги янги тренд – ахборотга турли йўллар орқали ёндашиш, яъни мультимедиа; (матн, видео ва аудио материаллар)

● CMS (Content Management System) материалларини тайёрлаш ва кенг тарқалган матн редакторлари ёрдамида уларни сайтга жойлаш;

● Нашриёт сайтида ишлатилиши мумкин бўлган асосий «тег»лар билан ишлашни ўргатиш каби нарсаларни тўлиқ ўрганасиз.

● Ўзбекистонда илк маротаба интернет журналистикаси бўйича ташкил қилинган курс;

● Қисқа вақт ичида юқори натижа ва даромадли ишга эга бўлиш имконияти;   

● Курс маълумотлари орқали дунёнинг нуфузли интернет нашрларининг фаолияти ҳамда ишлаш услуби билан танишиб чиқиш ва ўрганиб бориш имконияти;

● Курсда ўқишингиз давомида сиз ўз мақолаларингизни халқаро интернет нашрларида ҳам нашр эттириш;

● Ҳар бир дарс аниқ ўқув дастури асосида ташкил қилинади;

● Дарсларда тақдимот, видео дарс, китоб ва замонавий дизайн ишларидан кенг фойдаланилади;

● Юртимизнинг бошқа бирон-бир шаҳрида бу каби курсни учратмайсиз, сабаби кучли мутахассис кам лекин талаб юқори.



«Интернет журналистика» курслари жами 5 ой давом этади. Сиз 5 ой давомида таълим олиш учун 2 100 000 сўм (аввалги икки ойга ойлик тўлов 300 000 сўмдан кейинги 3 ой учун 500 000 сўмдан) сарфлайсиз.



Тел: +998998280011

Администраторга боғланиш: http://t.me/najoteduadmin

Telegram: https://t.me/najotedu

Facebook: https://www.fb.com/najotedu

Instagram: https://instagram.com/najottalim

Twitter: https://twitter.com/najottalim



Report Page