“Мурувват карвони” Жиззах вилоятида
vaqf.uzБугун, 1 декабрь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири Жиззах вилоятида ўтказилди. Хайрия тадбири доирасидаги 100 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 20 нафар жисмоний имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачалари берилди. Икки нафар ёрдамга мухтож оилаларнинг уйларини таъмирлаш ишларига маблағлар ажратилди.
Шу куннинг ўзида Фонд томонидан шаҳар ва туман бош имом-хатиблари орқали вилоятидаги 171 та жоме масжидга тўртта номдаги диний-маърифий китоблар берилди.
Шунингдек, тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан тадбирда иштирок этган ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бор шахсларга Жиззах шаҳаридаги “Шохсарой” тантаналар мажмуасида хайрия дастурхони ёзилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Фонд томонидан “Илмга кўмак берамиз”, “Малҳам”, “Никоҳ тўйлари”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак” “Ўз касбининг фидойиси”, “Обод хонадон”, “Оби-ҳаёт” каби акциялар амалга ошириб келинмоқда. Сиз ҳам ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!
“Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва холисликни кафолатлайди. Маблағларни шаффофлик асосида ҳақдорларга етказилаётганини vaqf.uz сайти орқали кузатиб боринг!
Хайрия акциялари: ➡️ http://vaqf.uz/uz/promote
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати