#йиғилиш

#йиғилиш


Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов, туман прокурори Ф.Мирзаев, ИИБ бошлиғи И.Рашидов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳаллалардаги қизил тоифага киритилган ёшлар билан олиб борилган амалий ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилишда, масъулларга бириктирилган ёшларнинг муаммо ва таклифларини хонадонбай ўрганиш, ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари бандлигини таъминлаш ва имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш орқали тадбиркорликка жалб этиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш зарур бўлган вазифалар юзасидан йўриқномалар берилди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, бўш вақтларини унумли ташкил этиш мақсадида уларнинг қизиқиш ва интилишларини инобатга олган ҳолда, турли спорт мусобақаларини ўтказиш ҳамда жамоатчилик ишларига кенг жалб қилиш бўйича вазифа ва топшириқлар берилди.Йиғилиш сўнгида, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига доимий равишда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 




Report Page