⚡️Гулистон шаҳрида "Жаҳолатга қарши маърифат" доирасида тадбир ташкил этилди.

⚡️Гулистон шаҳрида "Жаҳолатга қарши маърифат" доирасида тадбир ташкил этилди.


ФОТО

Тадбирда Халқаро ислом академияси дотценти Х.Сагдиев, Cирдарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Мўминов, Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Сирдарё вилояти ва Гулистон шахар ИИБ ТҚКБ ходимлари ҳамда Гулистон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, махалладаги ижтимой химоя миллий агентлик ходимлари жами 90 нафар фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирда мамлакатимизда фуқароларнинг диний эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик ва сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди. Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланишини. Шу билан бирга ижтимоий тармоқ борасидаги кенг қамровли фикрлар билдирилди.

ФОТО
ФОТО

Бугунги тадбирдан асосий мақсад фарзандларимизга кўпроқ тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш, қонунни билмаслик ёки билмасдан қилинган ҳаракатлар жазодан озод этмаслиги, ҳар бир нотўғри ҳаракат ва ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар экани, ижтимоий тармоқлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, фақат уз доменидаги сайтлардан фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. Маънавияти, маърифати кучли, дунёқараши кенг инсонлар доим яхши натижаларга эришади. Ёшларимиз доим ўқиб-изланиши, ўз устида ишлаши, билим олиши, келажакда Ватанимиз учун етук мутахассис бўлишлари зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Аввало бугунги кунда фарзанд учун ота-онаси асосий тарбиячи, устоз экани, ёшлар ота-онасига, устозларига, маҳалладаги нуроний, обрўли инсонларга сўзсиз итоат қилиши лозим экани, ёшлар учун яратилган имкониятлар, шароитлардан унумли фойдаланиш, бугунги кунда мамлакатимиздаги тинчлик, фаровонлик, осуда ҳаётимизнинг қадрига этишимиз, турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигимиз учун доим ўқиш, ўз устида ишлаш, дунёвий билимларини ўрганиб бориш лозимлиги ҳақида гапириб ўтилди.


ФОТО
ФОТО

Тадбир сўнгида долзарб мавзуда тайёрланган махсус видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.








Report Page