info

info


Савол-1: Коронавирус инфекциясига қарши бизни хонадонимизни қачон дезинфекциясини амалга оширасизлар ҳамда ушбу амалга оширилган тадбирлар пулсиз олиб бориладими? 

Жавоб: Коронавирусга қарши зарарсизлантириш ишлари вилоят ҳамда худудий СЭОМ ва ФВБ ходимлари ҳамда кўнгилли шахслар томонидан олиб борилмоқда, биринчи навбатда аҳоли гавжум бўлган жойлар ҳамда қаватли уйларда зарарсизлантириш ишлари олиб борилгандан сўнг Сизнинг хонадонигизда ҳам ушбу тадбирлар бепул ўтказилади.


Савол-2: Мен тадбиркорман озиқ – овқат дўконим бор дўконимга озиқ-овқат махсулотларини рухсат этилган автомашинамда олиб келаман, ушбу машинамда қачон зарарсизлантириш ишларини ўтказишим масадга мувофиқ?

Жавоб: Дўконингизга олиб келинган озиқ-овқат махсулотларини тушириб бўлганингиздан сўнг 0.5% ли хлор сақловчи эритма ёки янги авлод дезинфекцияловчи эритмаларининг 0.06% да ҳар сафар зарарсизлантириш тадбирларини ўтказишингиз лозим.


Савол-3: Вилоятимизда қанча ахоли коронавирус инфекцияси туфайли тиббий кузатувга олинган?

Жавоб:Вилоятимиз аҳолиси орасидан тадбирлар бошлангандан 2020 йилнинг 6 апрел ҳолатига жами 8877 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган. Улардан 190 нафари шифохонада, 1300 нафари уй кузатувида (уй кузатувидагиларнинг оила аьзолари 5370 нафар). Махсус муасассаларда 2017 нафарни ташкил этади. 

Савол-4:Коронавирус инфекциясига текширувлар бепулми?

Жавоб:Текширувлар бепул. Бугунги кунда Сирдарё вилоят СЭОМнинг вирусология лабораториясида ПЦР усулида вилоят ЮКШ ҳамда унинг худудий бўлимларида кузатувда ётган, махсус муассасалардаги 14 кунлик карантин кузатувидаги фуқаролардан намуналар олиниб текшириш ўтказилмоқда.


Савол-5: Короновирус инфекцияси ташқи мухитга чидамлими?

Жавоб:Короновирус инфекцияси ташқи мухитга чидамсиз.Ҳавода 3 саот давомида, пластик юзасида 5 кун давомида ,тиббий қўлқопда 8 саотгача. алюмин металда 2-8 соатгача, қағозда 4-5 кун,ойнада 4 кун, ёғочда 4 кун, мис устида 4 соат сақланиши мумкин.

Савол-6: Касалликнинг яширин даври бу нима?

Жавоб:Касалликнинг яширин даври касалликнинг юқгандан то биринчи клиник белгилари юзага чиқгунга қадар бўлган вақт. 4 кундан -14 кунгача.

Савол-7: Қандай холатларда коронавирус инфекцясига гуман қилиш мумкин?

Жавоб:Беморнинг эпидемиологик нохуш давлатдан келганлиги, гурухни касалланиши қайд қилинганлиги, асосан бир оила вакиллари касалланиши, мавсумийлик қиш ва бахор фасллари, яширин даври 4-14 кун, касалликнинг ўткир бошланиши, балғамсиз қуруқ йўтал, доимий бўлмаган иситма, айрим холларда ўткир гастроэнтерит кўринишида кечиши, нафас етишмовчилиги, сувда чўкаётганга ўхшаб нафас ола олмаслиги.


Report Page