Жаҳон, Европа ва Республика бўйича спорт мусобақалари ғолиби бўлган сафдошларимиз эътироф этилди 

Жаҳон, Европа ва Республика бўйича спорт мусобақалари ғолиби бўлган сафдошларимиз эътироф этилди 

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилояти ИИББ катта мажлислар залида ўтказилган навбатдаги тадбирда, сафдошларимиз орасидаги юртимиз байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Бош бошқарма раҳбарияти томонидан эътироф этилди ва тақдирланди.

Тадбирга Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник Д.Худжакулов бошчилик қилиб, аввало юқори натижаларга эришган ходимларни ва улар орқали яқинларини қутлади. Д.Худжакулов фурсатдан фойдаланиб йиғилганларни келаётган янги йил билан табриклаб, бу натижалар бошланиши бўлиб, келажакда кўплаб сафдошларимиз бундан да юқори ўринларни эгаллашларига ишонч билдирди.

Мусобақаларда натижаларга эришган ходимлар:

Мадина Эргашева
Мадина Эргашева
Мадина Эргашева, кичик сержант. Бош бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими. 2020 йил 13-15 ноябрь кунлари Белоруссия Республикасида ўтказилган Европа ва Жаҳон кубогида спортнинг қўл жанги тури бўйича фахрли 2-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари М.Эргашева кўп карра Ўзбекистон ва Осиё чемпиони ҳамда тўрт спорт тури бўйича спорт устаси ҳисобланади.

 

Зиёд Ҳакимбоев
Зиёд Ҳакимбоев, кичик сержант. Бош бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими 2020 йилнинг 24 октябрь куни ММА бўйича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг кубогида 120 кг вазнда фахрли 2-ўринни ҳамда «Вилоят ҳокими кубоги» мусобақасида 90 кг дан юқори вазнда фахрли I-ўринни эгаллаган.
Маъмура Абдуллаева
Маъмура Абдуллаева
Маъмура Абдуллаева
Маъмура Абдуллаева, подполковник. Бош бошқарма, Ташкилий бошқарма бош инспектори Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати аёл ходимлар ўртасида спортнинг «Стол тенниси» бўйича жорий йил бошида 1-ўринни, 18 ноябрь куни ўтказилган мусобақада фахрли 2-ўринни эгаллаган.
Абдуқодир Мусурманкулов
Абдуқодир Мусурманкулов, сержант. 23-24 декабрь кунлари Тошкент туманида ўтказилган вилоят мусобақасида спортнинг «Қўл жанги» бўйича  85 кг вазнда фахрли II-ўринни эгаллаган.
Содиқжон Улмасов
Содиқжон Улмасов, кичик сержант. Универсал спорт мажмуасида спортнинг «Қўл жанги» бўйича ўтказилган «Вилоят ҳокими кубоги» мусобақасида 70 кг вазнда фахрли III-ўринни эгаллаган.
Алишер Жўраев, катта сержант. Бош бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими жорий йилнинг 19 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўтказилган мусобақасида спортнинг кураш тури бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаган.

ИИББ Ахборот хизмати





Report Page