ИИББ: Уйида кучли портловчи пиротехника ясаётган шахс ушланди

ИИББ: Уйида кучли портловчи пиротехника ясаётган шахс ушланди

Toshkent viloyati IIBB
ИИББ Ахборот хизмати

Шу кеча кундузда ИИББ ходимлари Тошкент вилояти ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши шаҳар-туманлар кесимида назорат-рейд тадбирлари ўтказишмоқда.

Вилоят ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Янгийўл туманида ўтказилган ана шундай тадбир давомида, Маданият МФЙда яшовчи 25 ёшли М.Б. ўзининг уйида, кучли портловчи пиротехника воситаларини қўл бола усулда тайёрлаётгани аниқланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг хонадонидан 100 дан ортиқ елим (сантехника) қувур бўлаклари ва бир нечта идишда ушбу воситани ясаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар, дазмол ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

Суриштирув давомида фуқаро М.Б. ушбу пиротехника воситаларни тайёрлашда фойдаланган моддасини Бектемир тумани Янгиобод бозоридан, ўзига нотаниш бўлган шахсдан 130 минг сўм эвазига сотиб олганлиги, сўнг унга ўзининг томорқасида фойдаланиш учун сақлаётган амияк слитраси ва бир неча бошқа моддаларни қўшиб тайёрлаганлиги аниқланган.

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page