Тошкент вилоятида янги ўқув йилидан йўл ёқасидаги мактаблар олдида йўл патруль хизмати инспекторлари хизмат олиб боради
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
Тошкент вилояти ҳудудида 869 мактаб, 118 касб-ҳунар коллежи ва лицейлар бор. Ушбу ўқув муассасаларининг 292 таси йўл ёқасида, жумладан, 186 таси транспорт воситалари серқатнов бўлган халқаро ва давлат аҳамиятига молик йўллар ёқасида жойлашган.
Шуни ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўлларда болалар иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчиларни ўқув муассасаларига хавфсиз келиб кетишларини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда йўл ёқасидаги мактаб ва коллежлар олдида жойлашган 162 пиёдалар ўтиш жойидаги йўл чизиқлари қайтадан чизилди. Мавжуд 276 йўл белгиси алмаштирилди ва 42 қўшимча йўл белгиси ўрнатилди. Бундан ташқари 3 та пиёдалар ўтиш жойига светафорлар ўрнатилди.

Бундан ташқари 186 транспорт воситаси серқатнов бўлган йўллар ёқасидаги мактаб ва коллежларга йўл патруль хизмати инспекторлари бириктирилиб, уларга эрта тонгдан мактаб ва коллежлар олдида ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Р.Асқаров,
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот бўлинмаси бошлиғи.
Манба: ЎзА