Олмалиқда бир нечта шахсларнинг тунда фуқаролар тинчлигини бузганлиги ҳолати юзасидан

Олмалиқда бир нечта шахсларнинг тунда фуқаролар тинчлигини бузганлиги ҳолати юзасидан


Бугун, 5 март куни ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида бир гуруҳ шахслар автомашинада «йўл ҳаракати қоидалари» талабларини бузган ҳолда бошқа ҳайдовчиларга халал бериб манёврлар қилганлиги, шовқин солиб фуқаролар тинчлигини бузганлиги акс этган видео хабар тарқатилиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Скачать видео

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди ва ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўрилиши таъминланди.

 Мазкур воқеада иштирок этган барча шахслар шаҳар ИИБ ходимлари томонидан аниқланди ва ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИБга таклиф қилинди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун суд органларига юборилмоқда.

Тафсилотга кўра, кеча 4 март куни Олмалиқ шаҳар бешинчи кичик ноҳиясида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Т. нинг туғилган куни муносабати билан олти нафар (Ш.Т., А.И., Ж.А., Ш.О., И.А., Н.У.) 20-25 ёш орасидаги ёшлар меҳмонга келган.

Шундан сўнг, ушбу шахслар соат тахминан 23-30 ларда ўзларига тегишли бўлган беш турдаги автомашиналарда «А.Қаҳҳор» ва «И.Каримов» маҳаллаларини туташтирувчи кўчага келиб, автомобилларини йўлнинг қатнов қисмига қўйишган ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавф туғдириб, автомашиналарни катта тезликда бошқарган. Шунингдек, тақиқланган товуш чиқарувчи сигналларини чалиб, яқин атрофда яшовчиларни тинчлигини бузиб, қасддан жамиятда юриш туриш қоидаларини бузишган.


Бобур Туляганов 
Ахборот хизмати раҳбари