Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ҳамкорликдаги йирик тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ҳамкорликдаги йирик тактик ўқув машғулоти ўтказилди

TV_IIBB | Расмий канал

Бугун, 23 ноябрь куни Юқоричирчиқ туманида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ДХХ, ФВВ, Прокуратура, Миллий гвардия ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда йирик тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Режасига кўра ҳудудда юзага келган оммавий тартибсизликни тезкор равишда бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар амалий машғулотда бажарилди.

Тадбирда ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, тезкор ҳаракатланувчи махсус отряди ҳамда портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отрядларнинг тезкорлиги синовдан ўтказилди.

Ўқув машғулоти якунида тадбирда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, эришилган ютуқлар эътироф этилди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати


Report Page