Тошкентдан “Прадо”ўғирланди
TV_IIBB | Расмий каналАниқланишича, жорий йил 3 декабрь куни тахминан соат 13.15 ларда Тошкент вилояти Тошкент туманидан 19 ёшли Ш.Т. очиқ ҳолда калити ўзида қолдириб кетилган “TOYOTA PRADO” автомашинани олиб қочган.
Олиб борилган тезкор-қидирувлар натижасида, автомашина Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Дўрмон” чорраҳасида ушланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган Ш.Т. ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати