«Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар нега жазога тортилмаяпти?» сарлавҳали мақола юзасидан ИЗОҲ

«Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар нега жазога тортилмаяпти?» сарлавҳали мақола юзасидан ИЗОҲ

BB_Tulyaganov

Мазкур мақолада келтирилган ҳолат ва важлар Тошкент вилояти ИИББ масъуллари томонидан тегишли тартибда ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади.

Интернет

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан прокуратура органлари ва вилоят ИИББ назоратида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча очиқланиши мумкин бўлган ҳолатларга кўра, 2020 йил 16 сентябрь куни Ўрта Чирчиқ туманда яшовчи фуқаро Б.А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2006 йилда туғилган қизи Д.О. 2020 йил 11 сентябрдан буён уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини маълум қилиб, топилишида кўмак сўрайди. Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида вояга етмаган Д.О. 2020 йил 26 сентябрь куни Нурафшон шаҳрида эканлиги аниқланади ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уйига қайтарилади.

Ҳолат юзасидан вояга етмаган Д.О. билан ўтказилган суҳбат ва ўз кўрсатмасида, ҳақиқатдан ҳам 2020 йил 11 сентябрь куни ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро А.Х. билан биргаликда чиқиб кетганини маълум қилган.

Шунингдек, гумон қилинувчи 1991 йилда туғилган А.Х. ўз кўрсатмасида, фуқаро Д.О. унга ўзини 2000 йилда туғилганлигини айтиб таништирганини ва ижарада яшаш учун уй топиб беришини сўраганини, шу сабабли унга Нурафшон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирини ижарага олишга ёрдамлашганини, лекин ижара уйда Д.О. нинг бир ўзи яшаганлигини маълум қилган.

Суруштирув давомида, вояга етмаган Д.О. уйидан чиқиб кетган вақтда отаси Б.А. турмуш ўртоғи Д.А. билан (2017 йилдан 2020 йил 16 сентябргача) Россия Федерациясида бўлганликлари аниқланган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, вояга етмаган Д.О.га нисбатан тайинланган судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизаси хулосаси олинмаганлиги сабабли 2020 йил 30 октябрда жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки суриштирув ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши қайта тикланган ва тергов жараёнида барча мавҳум ҳолатлар очиқланмоқда. Ишини ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилишини таъминлаш, айбланувчи, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлганлар ҳамда ҳолатга гувоҳ бўлган шахсларни терговга жалб қилиш зарурати юзасидан қўшимча суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Қонун устуворлиги тўлиқ таъминланади.

Шу ўринда мақола муаллифи, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари журналист ва блогерлардан, бу каби тергов жараёнлари олиб борилаётган ҳолатларда вазиятга бир томонлама ёндашмасликларини, воқеа юзасидан иккичи томон изоҳларини ҳам ўрганиб чиқишларини, қонун ва қонун ости ҳужжатларига амал қилишларини сўраймиз.

Бобур Туляганов
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари.

Report Page