Бўстонлиқда ИИБ ходимига «1000 доллар» пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

Бўстонлиқда ИИБ ходимига «1000 доллар» пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

Toshkent viloyati IIBB
ИИББ Ахборот хизмати

Аниқланган маълумотларга кўра, Бўстонлиқ тумани ИИБга келиб тушган аризада, хусусий заводларнинг бирига тегишли бўлган мулк ўғирлаб кетилганлиги ва қонуний чора кўрилиши сўралган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумондор сифатида жалб қилинган, Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро Ғ.Таджибоев ҳақиқатдан ҳам 3 фазалик 32 метр кабель ва “Тельфер” номли юк кўтариш мосламасини заводдан ўғирлаб, “Азамат” исмли танишига 3 миллион сўмга сотиб юборганини маълум бўлади. Жинояти фош бўлишини истамаган Таджибоев туман ИИБ Жиноят қидирув бўлим бошлиғи подполковник А.Баратовга ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришини сўраб, эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади.

Ҳолат бўйича подполковник Баратовнинг аризасига асосан, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва ҳамкорликдаги тузилмалар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Таджибоев 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ИИБ ходимига пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

ИИББ Ахборот хизмати

 

Report Page