ВАТАН-АЗИЗ, ЖАСОРАТ-МАНГУ!

ВАТАН-АЗИЗ, ЖАСОРАТ-МАНГУ!

TV_IIBB | Расмий ахборот канали

Ички ишлар органлари сафида хизмат қилиб, юрт тинчлиги, ватан равнақи йўлида жон фидо айлаб, хизмат вақтида вафот этган ходимлар ёдини абадийлаштириш ташаббуси давом этмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Жумладан, 22 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташаббуси билан, ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида жон фидо қилган ички ишлар органлари ходимлари марҳум  Бексеид  КентаевЗоитбек  Ахмедов  ва Азизхон Турсуновлар таҳсил олган 25 ва 28-сонли умумтаълим мактабларида уларнинг ёдини абадийлаштириш мақсадида “Хотира бурчаги” ташкил этилди ва шу муносабат билан расмий очилиш маросими ўтказилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Маросимни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник А.А.Ташпулатов ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Т.Т.Ариповлар  расмий очиб, ушбу марҳум милиция инспекторларининг ҳаёти, босиб ўтган шарафли йўли ҳақида тадбир қатнашчиларига қисқача маълумот бериб ўтди. Тадбирга ушбу ходимларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилиб шундай мард ва жасур фарзандни дунёга келтириб, тарбиялаб вояга етказганлиги учун раҳбарият номидан миннатдорчилик билдирди.

ИИББ Ахборот хизмати

Шунингдек, сўзга чиққанлар, ёдгорликни ўрнатилишидан мақсад келгуси авлодни ватанпарварлик руҳида ўсиб-улғайишлари, марҳум ходимларнинг босиб ўтган, шонли йўллари ва кўрсатган қаҳрамонликларидан ибрат олиб, мактабда яхши ва аъло баҳоларга ўқишлари, юрт тинчлиги учун ўз ҳаётини ҳам аямаган шу инсонлар, қолаверса буюк боболаримиз Амир Темур, Жалолиддин Мангубердиларга муносиб ворис бўлишлари кераклини таъкидладилар.

Марҳум ходимларнинг ота-оналари фарзандлари ўқиган ушбу мактабда хотира бурчаги ўрнатилганлигидан кўнгли кўтарилганлигини айтиб, тадбирни амалга оширган раҳбариятга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтдилар.

Шундан сўнг, уларнинг хотирасига бағишлаб, мактабларнинг кириш остонаси пештоқига ўрнатилган “Ёдгорлик тошлари” расмий очилди. Маросимга йиғилганлар томонидан ёдгорлик тоши пойига гулчамбар ва гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

Мазкур тадбирларда Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти, мактаб, шаҳар-туман ҳокимлиги мутасаддилари, марҳум ходимларнинг оила аъзолари ҳамда бир гуруҳ ўқувчи- ёшлар иштирок этди.

Шунингдек, бу ходимлар ёди, президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил “МАРД ЎҒЛОНЛАР НОМИ БАРҲАЁТ” номи билан чоп эттирилган, ватанимиз мустақиллигини ёвуз кучлардан ҳимоя қилишда фидоийлик кўрсатган мард ва довюрак ўғлонларнинг жасоратларидан ҳикоя қилувчи хотира китобига ҳам киритилган.

Мардлик — мангуликдир.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

 

Report Page