РАСМИЙ МУНОСАБАТ!
TV_IIBB | Расмий ахборот канали
Сўнги кунларда фуқароларимиз ижтимоий тармоқлардан ўз манфаатлари юзасидан фаол бўлибгина қолмай, эҳтиётсизлик ёки эътиборсизлик натижасида йўл қўйилган хато камчиликларни бартараф этишда ҳам ўз фаол фуқаролик позицияларини кўрсатишмоқда.
Жумладан кеча, 12 декабрь куни фуқаролар томонидан телеграм ижтимоий тармоғи орқали, Тошкент вилояти Чиноз тумани “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига хизмат кўрсатувчи, туман ИИБга қарашли 279-сонли Таянч пунктида ўртатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг йиртилган ва яроқсиз ҳолатдаги ҳамда бино пештоқидаги ёзувнинг баъзи ҳарфлари тушиб қолганлиги фотосуратлари эътирозли изоҳ билан тарқатилган.


Ушбу ҳолат юзасидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар шу куннинг ўзида бартараф этилиб, масъул ходимларга келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги тушунтириб, қатъий огоҳлантирилди. Шу билан бирга ИИББга қарашли барча маъмурий бинолар ҳолатларини қайта кўздан кечириш учун топшириқлар берилди.

Бу каби ҳолатларга бефарқ бўлмаган фаол фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати