РАСМИЙ МУНОСАБАТ Оҳангаронда ЙПХ ходими билан бўлган ҳолат юзасидан
Toshkent viloyati IIBB
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ катта инспектори катта сержант С.Отақўзиев Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида, “Спарк” русумли давлат рақам белгиси 10Z 668 NA бўлган автоуловни ушбу кўчада жойлашган 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаганлиги учун, Ўзбекистон Республика Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасининг тегишли бандига биноан маъмурий баённома расмийлаштирган.
ЙПХ инспектори маъмурий баённома расмийлаштираётганини ҳайдовчи қўл телефонига тасвирга олаётган вақтида, инспектор тасвирга олмасликни талаб қилиб, унга қаршилик кўрсатган.
Катта сержант С.Отақўзиевнинг ушбу хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда якуний хулосага кўра ходимга нисбатан интизомий чора кўрилади.
ИИББ Ахборот хизмати