Йил давомида 21 миллиардлик моддий зарарлар ундирилди. Тергов фаолияти сарҳисоби
Toshkent viloyati IIBBТошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан, ўтган 2019 йил давомида фуқаролар ва давлат ташкилотларига етказилган 20 милиярд 860 миллион 455 минг сўмлик моддий зарарлар ундирилиб, қонуний эгаларига қайтарилганлди. Бу ҳақида Тергов бошқармасининг ўтган 2019 йил сарҳисобига бағишланган якуний йиғилишида маълум қилинди.
Тадбирда вилоят ИИББ ва Тергов бошқармаси раҳбарияти ҳамда 200 нафарга яқин шахсий таркиб иштирок этдиб, йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчилик ва эришилган ютуқлар сарҳисоб этилди.
Жумладан, ўтган 2019 давомида жами 5 минг 305 та жиноят ишлари тергов қилинган бўлиб, уларнинг 75,3 фоизи тўлиқ тамомланган. Жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиниши юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланганлиги сабабли, ўтган йилга нисбатан 469 тага камайганлиги ёки 533та жиноят ишлари ЖПКнинг 364-моддасига асосан тўхтатилган. Бу эса 2018 йилга нисбатан 46,8 фоизга яхшиланганини кўрсатади.
Қидирув асоси билан тўхтатилган жиноят ишлари 468т тадан 383 тага камайишига эришилган. Ходимлар томонидан 7 та қидирувдаги шахслар ушланган.
Шу билан бирга, келиб тушган жами 1 минг 5 юздан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг 37.2 фоизига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 62,8 фоизи ижобий ҳал этилган. Жумладан, бошқарма ва унинг қуйи тизимлари томонидан йил давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича фуқароларга, давлат ва жамоат ташкилотларига етказилган 20 миллиард 860 миллион 455 минг сўмлик моддий зарарлар ундирилиб, қонуний эгаларига қайтарилганлиги маълум қилинди.
Шунингдек, йиғилишда вилоятнинг 4 мингга яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамоатчилик ташкилотлари ва ўқув муассасаларида тақдимномалар муҳокама қилиниб, уларда терговчиларнинг ўзи ва бевосита айбланувчилар қатнашганлиги айтиб ўтилди.
2019 йилда вилоятининг Ангрен, Янгийўл, Олмалиқ, Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимларида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган замонавий махсус тергов хоналари ҳамда бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видео конференс алоқа тизимидан фойдаланган холда мажлислар ўтказишга мўлжалланган барча қулайликларга эга конференс зали қуриб битказилганлиги ҳамда 2020 йилга эса мазкур турдаги махсус хоналар Бўка, Чирчиқ, Янгийўл туманларида ҳам қурилиши режалаштирилганлигини алоҳида таъкидланди.\
Йиғилиш якунида ИИББ бошлиғи ўринбосари подполковник Ё.Исабаев томонидан 2019 йил давомида ижобий ютуқларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлар алоҳида эътироф этилиб, уларга бош бошқарманинг қимматбаҳо совғалари топширилди. Бошланган 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан қўшимча тушунтиришлар берилди.
ИИББ Ахборот хизмати