СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВЛАР

Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар мамлакат куч-қудратини мустаҳкамлашга, аҳолининг турмуш фаравонлигини юксалтиришга, ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом камол топишига хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида маъқулланган Концепцияда мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий, давлат бошқаруви тизимида олиб бориладиган ислоҳотлар йўналишлари белгилаб берилди. Унинг асосий йўналишларидан бири нодавлат нотижорат ташкилотларининг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Юртбошимиз парламентга йўллаган Мурожаатномасида Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат муассасалари билан бир қаторда хусусий тиббиёт йўналиши ҳам жадал ривожлантириш, даволаш фаолияти турлари 50 тадан 126 тага кўпайтирилиб, қатор имтиёзлар берилгани туфайли ўтган йили 634 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жорий йилнинг 17, 18, 19 февраль кунлари Томди, Учқудуқ, Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси ташкилотларининг навбатдаги ҳисобот сайлов йиғилишлари ташкил этилди. Мазкур йиғилишларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Республика Кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ф.Рахимова иштирок этди.
Ҳисобот сайлов йиғилишларида туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти ва навбатдаги вазифалари, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси тафтиш комиссиясининг ҳисоботи, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси таркиби, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси тафтиш комиссияси таркиби, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси тафтиш комиссияси раиси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Навоий вилояти бўйича бошланғич қўмиталарининг вилоят Раислар Кенгашининг навбатдаги II-Ҳисобот-сайлов Конференциясига делегатлар сайлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳисобот – салов йиғилишлари кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Республика Кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ф.Рахимова