Бугун 12 декабр Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Ш.Якубов Хитойнинг Фуджоу провинциясидаги Халкаро конференцияда "Ўзбекистонга инвестицияларни киритинг" мавзусида маъруза қилди.
@guliston_t_pressБугун 12 декабр куни Хитой Халк Республикасининг Фуджоу провинциясининг Халкаро конференция ва кўргазмалар саройида Ўзбекистон Республикасидан ташриф буюрган делегация вакиллари ва Хитойнинг савдо вазирлиги масьул ходимлари, Фуджоу провинцияси администрацияси масъул ходимлари ва савдо департаменти ўринбосари У Фей хоним ҳамда йирик тадбиркорлар иштирокида "Иқтисодий-савдо" учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Гулистон тумани ҳокими ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ш.Якубов маъруза қилди.
Ҳокими ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ш.Якубов Ўзбекистоннинг салоҳияти ва инвестициялар жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва келакжакдаги устувор вазифалари, Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилган шароитлар ва имтиёзлар хакида маъруза қилди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати