Гулистон туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
@guliston_t_press![](/file/070926360fd520114d36d.jpg)
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" ги 182-сонли Қарори асосида тузилган комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
![](/file/daff0dee0d108bae6a21d.jpg)
![](/file/8705a0821f8366f74dd22.jpg)
Пандемия шароитида ҳам субсидия олиш учун ариза топширган ва онлайн мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари туман комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати