Мажбурий меҳнат тақиқланишини биласизми?

Мажбурий меҳнат тақиқланишини биласизми?

@guliston_t_press
images

Савол:  Мажбурий меҳнат таъқиқланишини биласизми ?

Жавоб:  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининиг 7-моддасига кўра  мажбурий меҳнат, яъни бирон бир жазо қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш таъқиқланади.

     Қуйидаги ишлар, яъни:

     ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;

     фавқулотда ҳолат юзберган шароитда;

     суднинг қонуний кучга кирган хукмига биноан ;

     қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. 

Савол:  Мажбурий меҳнат учун маъмурий жавобгарлик мавжудлигини биласизми ?

Жавоб:  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра “Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш" учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

      Меҳнатга бирон- бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно,-

      БҲМниниг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

      Худди шундай ҳуқуқ бузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш,-

     БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

     Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш,-

     БҲМниниг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

     Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса,-

     БҲМниниг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу саволга Гулистон тумани “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Саидмахмуд Ходжаназаров жавоб берди.


Report Page