Гулистон туманида яна битта давлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.
https://t.me/guliston_t_press
Бугунги кунда туманда 21 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 5 та Давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 93 та оилавий Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражаси 96,7% ни ташкил этади.




Гулистон туманида "Обод қишлоқ" лойиҳаси доирасида Теракзор маҳалласидаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қайта таъмирланиб, бугун 180 ўринли янги биноси болажонлар учун ўз бағрини очди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари О.Джўраев ҳамда Сирдарё вилояти мактабгача таълим ташкилоти бошқарма бошлиғи ўринбосари Г.Парпиева, бир қатор ташкилот ва муассасалари раҳбарлари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирок этди.


Таълим ташклотининг очилишида сўз олганлар томонидан Гулистон туманида "Обод қишлоқ" дастури асосида «Барака Гулистон» МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 2 миллиард 93 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги такидлаб ўтилди.



Ҳудудда яшовчи оилаларнинг 180 нафарини ўз бағрига олаётган боғча-ақлни пешлайдиган, билимни чархлайдиган замонавий таълим-тарбия воситалари билан жиҳозланган. Бу ерда болажонларнинг овқатланиши, дам олиши, тўгаракларда шуғулланишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Санитария-гигиена, тиббиёт, ёш гуруҳлар учун хоналар, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ёзги айвончалар, ўйинлар майдончалари барпо этилди. Бу эса болажонларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан оширишга хизмат қилади.

Ушбу масканда болажонларимизга сифатли таълим тарбия бериш орқали Ватанимизга хизмат қиладиган фарзандлар бўлишига замин яратади.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати