Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов Гулистон туманида семинар ўтказди.

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов Гулистон туманида семинар ўтказди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Хабарларингиз бор, Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони билан ижтимоий ҳаётимизда янги тизим жорий этилди.

Вазирлик оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли орган ҳисобланиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлиқ ижро этилишини таъминлайди. 

Гулистон туманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қуйи тузулмаларида фаолият юритувчи ходимларнинг вазифалари тарғиботига бағишланган семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувваташ Гулистон туман бўлими масъул ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика испекторлари ҳамда Сидарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувваташ бошқарма бошлиғи Ў.Мамадаминов иштирок этди. Семинарда янги жорий этилган тизим бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан маърузалар қилинди.

Фото. Гулистон тумани

 Обод маҳалла ва хавфсиз маҳалла йўналишида;

  Обод маҳалла – бу фаровон оилалар, қадриятлар бешиги бўлган маҳаллада ўсиб-улғаяётган маънавий ва жисмоний баркамол ёшлар, кўркам қишлоқлар, замонавий ва файзли маҳаллалар бўлиб, уларда қуйидаги йўналишлардаги ишлар тизимли ва манзилли йўлга қўйилган бўлиши лозим: 
Хавфсиз маҳалла – бу тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган, жамоат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган, жиноятчиликдан холи аҳоли маскани бўлиб, уларда қуйидаги йўналишлардаги ишлар тизимли ва манзилли йўлга қўйилган бўлиши лозим: 
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони ва 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ги 4602-сонли қарорининг мазмун моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.

Фото. Гулистон тумани

Бундан ташқари, қамбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳам семинарда айтиб ўтилди.

Гулистон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими