Гулистон туманида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Гулистон туманида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

@guliston_t_press
Фото.Гулистон тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-4865-сонли қарорига мувофиқ сўз мулкининг султони, улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Гулистон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шоир таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Фото.Гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани

Ўқувчилар ўз чиқишларида Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар билан таништирдилар, унинг ижодига юзландилар. Алишер Навоийнинг ғазаллари, рубоийлари ва ҳикматлари тақдим этилди. Тадбирларда ўқувчилар, шунингдек, ўзлари тайёрлаган рақслар, ашулалар ва Алишер Навоий ҳаётидан олинган саҳна кўринишларини намойиш этдилар. 

Фото.гулистон тумани
Фото.гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани

Алишер Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдиришдан иборатдир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон тумани бўлинмаси