Гулистондаги мактабларда ўқувчи дарс қолдиргани учун синф раҳбарлари маоши кесилганлиги тўғрисида Озодлик Радиоси расмий саҳифаларида чоп этилган мақола юзасидан.
@t.me/GulistanUz
Халқ таълими бўлимининг ваколати доирасида белгиланган тартибга асосан, синф раҳбарликнинг 6 ойлик мониторингги ўтказилди. Ушбу буйруқ асосида синф раҳбарнинг ваколатига кирувчи 21 та вазифалари ўрганилган ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган (ўз вазифасини бажармаган) синф раҳбарларга Меҳнат кодексида белгиланган тартибда интизомий жазолар қўлланилган. Ижтимоий тармоқларда чоп этилган мақола бўйича шуни маълум қиламизки, ўқувчини дарс қолдиргани учун эмас, балки ўқитувчиларнинг 21 та вазифаларини ўз вақтида бажармаганлиги, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги муносабати билан жазо қўлланилган. Озодлик Радиосига айтар сўзимиз-халқ таълими тизимида Президентимиз раҳбарлигида улкан ишлар амалга оширилмоқда, халқ таълими ходимларига катта имкониятлар яратилди ва яратилмоқда, лекин қачонгача ўз васифасига масъулиятсизлик билан ёндошиб келаётган қўштирноқ ичида “ўқитувчилар”ни жазоламасдан ишлашимиз керак. Халқ таълими ёки бошқа масъул ташкилотлар томонидан мана шундай текширувлар ўтказилганда, қўштирноқ ичидаги “ўқитувчилар” ўзларининг ҳақ ҳуқуқларини эслаб қолишади ҳамда турли хил оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилишади, ваҳоланки таълим тизимида ҳам ўқитувчиларнинг ўз мажбуриятлари, вазифалари борлигини унитиб қўйишади. Халқимизда бир гап бор: “Қарс икки қўлдан чиқади” шундай экан, Озодлик Радиосига мурожаат қилган ўқитувчилар “Ўз вазифаларимни, мажбуриятларимни тўлиқ бажарганман ҳамда бажариб келмоқдаман” деб виждонан айтаолармиканлар? Озодлик Радиосининг расмий саҳифаларида чоп этилган мақолада кўрсатилган Меҳнат кодексининг 116 моддаси “Иш вақтининг қисқартирилган муддати” ҳисобланади. Ушбу ҳолатда ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш учун Меҳнат кодексининг 164 моддаси 2 қисми 6 банди асос бўлиб хизмат қилади.
Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими.