ҚИЗИҚАРЛИ ВА БАҲСЛАРГА БОЙ
☆☆☆F☆☆☆Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликлари хизмат самарадорлигин оширишда муҳим ўрин тутади. Шу боисдан доимий равишда спорт машғулотлари, ҳар хил мусобақалар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади. Ана шундай мусобақалардан бири спортнинг футзал тури бўйича ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ташкиллаштирилган футзал бўйича чемпионат байрамона руҳда бўлиб ўтди. Унда 14 та жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Айниқса, иштирокчи жамоалар ўртасида Божхона қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва Миллий гвардия Жиззах вилоят бошқармаси жамоаларининг шиддатли ўйинлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Якуний натижага кўра, Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоаси барча рақибларидан устун эканлигини амалда намойиш этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Мудофаа вазирлиги вакилларига иккинчи ўрин насиб этди. Ўчинчи ўринга эса, ДХХ чегара қўшинлари жамоаси лойиқ, деб топилди.
Ғолиб жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.