Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида қатор қонунларга ўзгартириш киритилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида қатор қонунларга ўзгартириш киритилмоқда


Амалдаги қонунчиликка кўра, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Миллий маърузанининг Олий Мажлис палаталарига киритишнинг аниқ муддати белгиланмаган. Бу эса ўз навбатида, Миллий маърузанинг Олий Мажлис палаталарига кеч киритилиши, долзарб масалаларнинг ўз вақтида ҳал қилинмасдан қолиши каби муаммоларни юзага келтирмоқда.

Шунга асосан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Миллий маърузанинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарига киритишнинг аниқ муддатларини белгилаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.  

Лойиҳа доирасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида” “Парламент назорати тўғрисида” ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Агентлик томонидан ҳар йили тайёрланадиган Миллий маъруза навбатдаги йилнинг 1 апрелдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарига тақдим этиш белгиланмоқда.

 

Report Page