Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида илгари сурилган таклифлар минтақамизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди 

Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида илгари сурилган таклифлар минтақамизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди 


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишда депутатлар давлатимиз раҳбарининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомидаги иштироки ҳақида ҳам сўз юритишди.

Депутатлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ҳамкорлик Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлашди. Сўнгги тўрт йилда иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки бараварга ошиб, 20 миллиард долларга яқинлашгани ҳамкорлик самарадорлигининг яққол натижаси экани қайд этилди.

Йиғилиш доирасида савдо тўсиқларини босқичма-босқич бартараф этиш, техник ва санитария стандартларини уйғунлаштириш, божхона ва транспорт соҳасида рақамли ечимларни жорий этиш бўйича қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилгани эътироф этилдию. Шунингдек, саноат кооперацияси, инфратузилма ва “яшил” лойиҳаларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича илгари сурилган таклифлар қўллаб қувватланди.  

Депутатлар Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ва прагматик шерикликни янада кенгайтиришга қатъий интилаётганини таъкидлашди. Илгари сурилган ташаббуслар минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, савдо ва инвестиция алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


Report Page