Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари Жиззах вилоятининг иқтисодий салоҳиятини янада оширади

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари Жиззах вилоятининг иқтисодий салоҳиятини янада оширади


O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда дастлаб депутатлар давлатимиз раҳбарининг Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги иштироки хусусида фикр билдиришди.

Таъкидланганидек, Жиззах вилоятига ташрифи чоғида Президентимиз вилоятнинг саноат, энергетика, инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида амалга оширилаётган ишлар бўйича муҳим топшириқлар берди. Автомобиль саноатидаги 25 фоизлик улуш, 500 миллион долларлик инвестициялар, “Жиззах” ЭИЗда электр тармоқларини кучайтириш, 40 мегаваттли подстанция қурилиши, Зомин–Бахмал–Ғаллаорол туристик йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, Арнасойга темир йўл ва аэропорт имкониятларини амалга ошириш режалари вилоятнинг иқтисодий ва туристик салоҳияти кескин ўсиб бораётганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг қишлоқ хўжалигида 110 минг гектар ерни айланмага киритиш, интенсив боғдорчиликни кенгайтириш, картошкачиликни қўллаб-қувватлаш каби ташаббуслари мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.  Бундан ташқари, 10 триллион сўмлик ижтимоий инфратузилма дастури доирасида Шароф Рашидов туманига йўналтирилаётган йирик инвестициялар аҳоли турмуш сифати ва иш ўринларининг ўсишига хизмат қилади. Ушбу вазифалар тўлиқ амалга ошса, Жиззах нафақат республика, балки бутун минтақа учун ҳам иқтисодий драйверга айланиши эътироф этилди.  


Report Page