Ҳужжатни электронлаштириш фуқароларнинг давлат идоралари бўлган ишончини янада оширади
Депутатлар Президентимизнинг бюрократияни камайтириш масалаларига бағишланган халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқининг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритишди.
Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган инсонпарвар ғоя асосида иш олиб борилмоқда.
Президентимиз бу борада қилинган ишларни эътироф этиб ўтар экан, бугун бюрократияни камайтириш бўйича алоҳида дастур тасдиқланганини маълум қилди. Ушбу ҳужжат давлат ва аҳоли, давлат ва бизнес ҳамда давлат тузилмаларининг ички муносабатларида бюрократияни бартараф этиш ва қулай давлат хизматлари экотизимини яратишга қаратилган. Пировард мақсад – 2030 йилга қадар мамлакатни ортиқча бюрократиядан ҳоли ҳудудга айлантиришдир.
Депутатлар “Қоғозсиз ҳукумат” тизимига тўлиқ ўтиш, 40 миллион ҳужжатдан 25 миллионини рақамлаштириш ва кейинги йилда яна 5 миллион ҳужжатни электронлаштириш каби вазифалар бюроктарик тўсиқларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.