Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан бўлган учрашувда илгари сурган ташаббуслар инсон қадрини янада юксалтиришга хизмат қилади 

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан бўлган учрашувда илгари сурган ташаббуслар инсон қадрини янада юксалтиришга хизмат қилади 


O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Унда депутатлар дастлаб давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан бўлган учрашувида илгари сурган таклиф ташаббуслари ҳақида сўз юритишди.

Депутатлар Президентимизнинг энг намунали вилоят ва туман соғлиқни сақлаш бўлимлари ҳамда оилавий поликлиникалар раҳбарларига давлат мукофотлари, моддий рағбатлантириш бериш тизимини такомиллаштиришга оид таклифни қўллаб-қувватладилар. Бу ташаббус жойларда тиббий хизмат сифатини ошириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга эакни қайд этилди.  

Таъкидланганидек, оилавий шифокорлик институтини ривожлантириш ҳақидаги ташаббус ҳам жуда муҳим. Бу орқали ҳар бир оилага яқин, беморни тўлиқ қамраб оладиган, аҳолига малакали ёрдам кўрсата оладиган шифокорлар тайёрланади. Президентимизнинг Резидентурада таълим олаётган талабаларга иш ҳақи тўланиши тўғрисидаги таклифлари ёш кадрларнинг касбий ривожига катта рағбат бўлади. Шу билан бирга, малака оширишнинг янги, замонавий шаклларини жорий этиш шифокорларнинг доимий ўқиб-ўрганишини таъминлайди.

Депутатлар давлатимиз раҳбарининг ҳамшираларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид ташаббусини алоҳида эътироф этишди. Уларнинг маошига 100 фоиз устама берилиши — тиббий хизмат сифатини тубдан ошириши қайд этилди. Мулоқотда илгари сурилган ҳар бир таклиф-ташаббус мамлакатимизда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимизнинг малакали тиббий хизмат билан қамраб олишда муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди. 


Report Page