Ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси муҳокама этилди 

Ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси муҳокама этилди 


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус дирекциялар тадбиркорлик субъектлари томонидан ердан фойдаланиш шартлари бузилган ҳолларда иқтисодий судларга даъво аризаси билан мурожаат қилганда улар давлат божи тўлашдан озод этилади.

Бу ҳақида фракция йиғилишида муҳокама қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокама жараёнида маълум қилинди.

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси маҳаллий ҳокимият ва тегишли органлар ўз ваколатларини тўлиқ амалга оширишлари учун ҳуқуқий шарт-шароит яратиши, ер ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, қонунбузарликка нисбатан тизимли ва тезкор чоралар кўришга хизмат қилади.

Мазкур қонун лойиҳаси фақатгина ер қонунчилиги бўйича даъволарга тааллуқли бўлиб, бошқа низоларга татбиқ этилмаслиги қайд этилди.

Report Page