Президентимиз дунё халқларининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган қатор ташаббусларни илгари сурди 

Президентимиз дунё халқларининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган қатор ташаббусларни илгари сурди 


Бугун O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб депутатлар давлатимиз раҳбарининг Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан “Ижтимоий ривожланиш” бўйича иккинчи Жаҳон саммитидаги иштироки ҳақида сўз юритишди.  

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган тамойил устувор бўлган, ижтимоий адолат таъминланган, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари самарали ҳимоя қилинган ижтимоий давлат барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, охирги йилларда камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқартирилди. Қувонарлиси, мамлакатимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўлдаги ислоҳотлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.  

Депутатлар Президентимизнинг камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий тенгсизликни камайтиришга амалий кўмак берадиган Глобал ижтимоий адолат фондини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи дунё халқларининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. Шунингдек, Президентимизнинг “Ижтимоий масъулият ва муносиб меҳнат бўйича глобал ташаббус”ни ишлаб чиқиш бўйича таклифи ҳам қўллаб-қувватланди. Таълим имкониятларини кенгайтириш эса ижтимоий муаммоларни ҳал қилишнинг энг самарали йўли эканини яна бир карра эътироф этилди.  

Депутатлар халқаро саммитда Президентимиз томонидан илгари сурилган барча таклиф-ташаббуслар O‘zLiDeP сайловолди дастуридаги вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг эканини қайд этишди. 


Report Page