Ишбилармонлар кенгашини тузиш Финландия билан иқтисодий алоқаларимизни янада мустаҳкамлайди 

Ишбилармонлар кенгашини тузиш Финландия билан иқтисодий алоқаларимизни янада мустаҳкамлайди 


Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб билан бўлиб ўтган расмий музокараларда эришилган келишувлар аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Депутатлар сўнгги йилларда Ўзбекистон – Финляндия муносабатлари янги босқичга кўтарилаётгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, ишбилармонлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидлашди.  

Мамлакатимизда мувафаққиятли фаолият юритаётган халқаро Нордик университети ва таълим соҳасидаги қўшма дастурлар бу йўналишдаги ҳамкорлик самараси экани қайд этилди.

Шунингдек, савдони молиялаштириш бўйича қўшма жамғарма ташкил этиш геология, энергетика, рақамлаштириш, сунъий интеллект, агросаноат, экология ва туризм соҳаларидаги кооперацияни кенгайтириш, 2026 йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш ва Ишбилармонлар кенгашини тузиш бўйича эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 


Report Page