Ўзбекистон ва Сербия давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот минтақавий интеграция ва савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади

Ўзбекистон ва Сербия давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот минтақавий интеграция ва савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади


Бугун O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар дастлаб Ўзбекистон ва Сербия давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти ҳақида сўз юритишди.

Таъкидланганидек, Кўксарой қароргоҳида Сербия президенти Александр Вучич билан бўлган музокараларда асосий эътибор товар айирбошлашни кўпайтириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати ва ахборот технологиялари соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари тайёрлашга қаратилди.

Шунингдек, туризм ва агросаноат мажмуаси каби стратегик йўналишлар ҳам муҳокама қилинди, бу икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамиятга эга.

Йиғилишда “Марказий Осиё – Болқон” йўналишида янги транспорт йўлакларини ривожлантириш, жумладан, Транскаспий коридори доирасида ҳамкорлик масаласи алоҳида таъкидланди. Депутатлар мазкур ташаббус минтақавий интеграция ва савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этишди. 

Депутатлар O‘zLiDeP Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги дўстлик ва стратегик шерикликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Давлат раҳбарларининг учрашуви мамлакатларимиз учун янги иқтисодий имкониятлар, илғор тажриба алмашинуви ва минтақавий барқарорликка ҳисса қўшади. 



Report Page