O'zLiDeP фракцияси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

O'zLiDeP фракцияси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди


O'zLiDeP фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбари иштирокида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишдан келиб чиқадиган партия ва фракция олдида турган вазифалар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, йилнинг дастлабки тўққиз ойида иқтисодиётимиз 7,6 фоизга ўсиб, саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Шунингдек, аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35 фоизга ўсди. Бу — аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканлиги қайд этилди.

Келгуси 2026 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга камида 400 триллион сўм йўналтириш ва инфляцияни 7 фоиздан оширмаслик каби вазифалар ижросини таъминлаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Бу борада бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш, харажатлар самарадорлигини ошириш ҳамда хусусий сектор фаоллигини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари барча даражадаги раҳбарлардан иқтисодий барқарорликни сақлаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалий чоралар кўришни талаб этиш муҳимлигини қайд этдилар. O'zLiDeP фракцияси ҳам мазкур масалалар бўйича тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда назорат ва таҳлил ишларини кучайтиришни режалаштириб олди.

Report Page