Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш – халқимиз манфаатларини таъминлашнинг муҳим омилидир 

Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш – халқимиз манфаатларини таъминлашнинг муҳим омилидир 


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда дастлаб депутатлар Президентимиз раислигида ўтказилган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар аҳамияти ҳақида сўз юритишди.

Йиғилишда давлат идораларини халққа янада яқинлаштириш, маҳаллалардаги муаммоларни жойида ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни яна бир карра эътироф этишди.

Таъкидланганидек, мурожаатларнинг асосий қисми ички ишлар, мажбурий ижро, энергетика, бандлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларига тўғри келмоқда. Шунингдек, йўл, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ инфратузилма муаммолари ҳам кўплаб мурожаатларга сабаб бўлаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан ҳудудларга ажратилаётган маблағларни, аввало, аҳоли энг кўп мурожаат қилаётган масалаларни ҳал этишга йўналтириш вазифаси белгиланди. Фракция аъзолар давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббусини қўллаб-қувватладилар. 

Депутатлар жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, мурожаатларда кўтарилаётган тизимли масалаларни парламент даражасида муҳокама қилиш ва уларнинг ечимига қаратилган ташаббусларни илгари суриш халқимиз манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили эканини эътироф этишди.

 


Report Page