Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари Сурхондарёни инвестициявий жозибадор ҳудудга айлантиради 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари Сурхондарёни инвестициявий жозибадор ҳудудга айлантиради 


Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Депутатлар қайд этганидек, сўнгги йилларда саноат, таълим, уй-жой ва ичимлик суви, келгусида инвестицияларни кўпайтириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли даромадини ошириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.

Таъкидлаш керак, жорий йил инвестицияларни 3 миллиард долларга, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, камбағаллик ва ишсизликни кескин қисқартириш бўйича аниқ мақсадлар қўйилди. Айрим туманларни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш ташаббуси янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудий ривожланишда янги босқични бошлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Депутатлар конларни ўзлаштириш, кўмир қазиб олишни кенгайтириш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида инновацион томорқа мактаблари ва қуёш иссиқхоналарини жорий этиш, шунингдек, транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича илгари сурилган ташаббуслар мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим эканини қайд этишди. Бу чора-тадбирлар Сурхондарёни иқтисодий салоҳияти юқори, инвестициявий жозибадор ва аҳолиси фаровон ҳудудга айлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. 


Report Page