Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган молиявий имкониятлар кенгайтирилмоқда 

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган молиявий имкониятлар кенгайтирилмоқда 


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда Президентимизнинг ёшлар билан мулоқотида илгари сурилган таклиф-ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, Кўксаройда бўлиб ўтган мулоқот келажакка ишонч, аниқ мақсад ва амалий ечимлар мужассам бўлди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган молиявий имкониятлар кенгайтирилаётгани алоҳида таъкидланди. Қўшимча маблағлар, катта миқдордаги имтиёзли кредитлар ва стартаплар учун инвестиция киритишга рухсат берилиши — ёшларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашда муҳим қадамдир. Бу орқали минглаб ёшлар ўз бизнес ғоясини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Ҳар бир ҳудудда ёшлар бизнес инкубаторлари ташкил этилиб, ғоядан тайёр маҳсулотгача бўлган йўлда комплекс кўмак кўрсатилиши белгиланди. Бухгалтерия, маркетинг, бозорга чиқиш ва бизнес режалаштириш бўйича амалий ёрдамлар ёш тадбиркорлар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Хорижий тажриба, нуфузли университетлар билан ҳамкорлик ва венчур молиялаштириш эса янги авлод тадбиркорларини шакллантиришга хизмат қилади.

Бу ислоҳотлар ёшларнинг билимли, рақобатбардош ва иқтисодий фаол бўлиб камол топишига хизмат қилади. O‘zLiDeP ҳам ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, инновация ва тадбиркорлик орқали янги иш ўринлари яратишни ўз фаолиятининг устувор йўналиши деб билади. Ёшлар — мамлакатимиз тараққиётининг энг ишончли таянчи.

 


Report Page