Инвестиция ва молиявий фаоллик иқтисодиётнинг барча соҳаларида ўсиш драйверига айланди

Инвестиция ва молиявий фаоллик иқтисодиётнинг барча соҳаларида ўсиш драйверига айланди


Фракция йиғилишида депутатлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 2025-йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитишди

Таъкидланганидек, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар мамлакатимиз давлат бюджети ва молия тизимида ижобий натижаларни намоён этмоқда. Давлат бюджети даромадларининг сезиларли ўсиши, ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатларнинг оширилиши таълим, соғлиқни сақлаш ва сув хўжалиги каби муҳим тармоқларни изчил қўллаб-қувватлашга хизмат қилди. Бу эса аҳоли турмуш сифати ва инсон капитали ривожи учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Инвестиция ва молиявий фаоллик иқтисодиётнинг барча соҳаларида ўсиш драйверига айланди. Хорижий инвестициялар ҳажмининг кескин кўпайиши, йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва минглаб янги иш ўринларининг яратилиши саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларида юқори суръатларни таъминлади. Шу билан бирга, кичик ва ўрта тадбиркорликка ажратилган кредитлар ҳажмининг ошиши иқтисодий фаолликни жойларда кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Экспортни рағбатлантириш, импорт ўрнини босиш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий этиш орқали узоқ муддатли барқарорликка эришиш мақсад қилинган. Халқаро кўргазмаларда маҳаллий корхоналар иштирокининг кенгайиши, нуфузли хорижий брендлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ва йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириб, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган стратегик ислоҳотларнинг амалий самарасини кўрсатмоқда.


Report Page