fitrat.uz

fitrat.uz

ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ


ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ

<<Интернет» сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда «халқаро маълумотлар тўри» деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши окибатида у фақат маълумотлар такдим ва кабул килиш билан чекланиб қолмай, бундан ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб кетди. Ҳаётнинг барча сохаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик фойдалари кўзланадиган бўлди.


Тасаввур қилиш учун биргина мисол келтиришнинг ўзи кифоя килади, деб ўйлайман. Ҳаво йули билан сафарга чикмокчи бўлган инсон оддийгина чипта олиш учун чиптахонага бориши, навбатда туриб, чипта олиши, агар чипта у истаган кунга топилмаса, ортига кайтиб кетишига тўғри келади. Худди шу иш интернет оркали амалга оширилса, жуда кўп фойда кўрилади, яъни уйда ўтириб, чипта сотиб олинади. Вақти келганда, аэропортда учишдан олдин автоматдан электрон чиптасини олади. Бу иш аввалгисига солиштириб кўрилса, вазият аён бўлади. Чиптахонага бориб, овора бўлинмайди. Навбатга турилмайди. Устига-устак, арзонга тушади. Чунки чиптахона биноси, чиптачи, бинони иситиш, совутиш, ёритиш учун кетадиган, йўлкира ва шунга ўхшаш харажатлар тежаб қолинади.


Бунга ўхшаш фойдалар жуда кўп бўлиб, биз келтирганимиз оддий бир мисол эди. Шунинг учун ҳозирда ҳамма халқлар интернетни ривожлантириш борасида кўлидан келган барча чораларни кўрмоқда. Бу ишга тўғаноқ бўлувчи омиллардан халос бўлиш йўлларини ахтармокда. Интернетдан фойдаланувчилар кун сайин купайиб бормокда. Ҳамма ушбу осонлик ва кулайликдан бахраманд бўлишга ошикмокда.


Аммо шу билан бирга, интернетга боғлиқ муаммолар ҳам кўпайиб ва жиддийлашиб бормоқда. Барча соҳалардаги каби интернетнинг фойдалари мукобилида зарарлари ҳам кўпайиб бормокда.

Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда зарарли, бузуқ маълумотлар ҳам тарқалмоқда. Ақийдага путур етказувчи,фоҳишабозлик ва бехаёликни тарғиб қилувчи, ахлоқсизликни тарқатувчи ва шунга ўхшаш инсон зотига ор келтирувчи ишларни тарғиб қиладиган сайтлар кўпайиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет оркали бир-бирига туҳмат қилмоқда, ҳақоратлаб, сўкишмокда, бир-бирини шарманда килмокда ва ҳоказо. Айнан интернет орқали нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилмоқда. Қўпол қилиб айтганимизда, интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмокда. Айтиб ўтилган ушбу гаплардан кўриниб турибдики, интернет ҳам икки тарафлама — ҳам яхшиликка, ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин нарсага айланди. Бизнинг вазифамиз уни яхшиликка хизмат килдириб, ёмонликка бошламаслиги чораларини кўриш, унинг зарарларидан четланишга ҳаракат қилишдир. Бунинг учун эса динимизнинг умумий таълимотлари асосида интернетдан фойдаланиш одобларини йўлга қўйишимиз керак бўлади.


Албатта, интернет нисбатан яқинда пайдо бўлган восита бўлгани учун олдинлари мусулмон уламолар бу масалани хаёлларига келтиришлари ҳам мумкин эмасди. Ҳозирга келиб эса интернет ва унга боғлиқ масалалар замонамизнинг мусулмон уламолари олдига тегишли муаммоларни кўндаланг қилмоқда. Бу масалалар қанчалик тез ҳал қилинса, шунчалик яхши бўлиши ойдин бўлиб турибди. Куйидаги саҳифаларда эътиборингизга такдим этилаётган маълумотлар мазкур соҳадаги изланишларда камтарона бир уриниш бўлишидан умид қиламиз.


Интернетдан фойдаланиш одоблари


Куйида халкаро замонавий алока ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг баъзи умумий одоблари ҳақида кискача сўз юритамиз:


• Интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятни яхши килган бўлиши керак.


Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиши лозимдир. Ана шундагина бу ишидан фойда топади, кўзлаган максадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қўшимча равишда,динининг таълимотларига амал қилгани учун савоб ҳам олади. Агар диний таълимотга амал қилмай, ниятини яхшиласа-ю, интернетдан фақат яхшилик йўлида фойдаланса, ўша олган фойдаси қолади, аммо савоб олмайди. Чунки бу ишига диний таълимот асосида яхши ниятни аралаштирмади. Мусулмон киши бир яхшиликни ният билан қилса, бир савоб олади, ўша ниятига амал қилганида эса, савоби ўн марта кўпаяди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Робблари таборака ва таолодан ривоят қилиб айтадилар:

«Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб куйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, уни амалга оширмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд этиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз хузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади», дедилар».

Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

• Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини, киёмат кунида ҳисоб-китоб бўлишини эсга олиш зарур.

Айнан ушбу ҳис-туйғу бўлмагани учун кўпчилик интернетда соатлаб вактини, азиз умрининг ғанимат кунларини зое қилишни ўзига эп кўрмокда. Узоқ вақт давомида, саккиз-ўн соатлаб интернетда ўтирганлар ўзига хос хасталикларга чалинганлари ҳақидаги хабарлар бехуда тарқалмаган бўлса керак. Мусулмон инсон эса доимо, жумладан, интернетдан фойдаланишда ҳам умрининг ҳар лаҳзаси борасида охиратда сўралишини зинҳор унутмайди.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

 «Қиёмат куни одам боласининг қадами то ундан беш нарса ҳақида: умрини нимага сарфлагани, ёшлигини нимага кетказгани, молини қаердан касб қилгани ва нимага сарфлагани, билганига қандай амал қилгани ҳақида сўралмагунича, Роббининг ҳузуридан узилмайди».


 Термизий ривоят қилган.

 •Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиш керак.

Ҳар бир ишдаги каби, интернетдан фойдаланишда ҳам яхшилаб тузилган режа асосида иш юритиш лозим. Мақсад ва кўзланган фойда аниқ бўлсин. Кириш ният қилиб турилган сайтнинг номи тайёр бўлсин. Шунга ўхшаш барча керакли нарсалар, маъ- лумотларни олдиндан аниклаб олиш зарур. Ўтириб олиб, «нима килсам экан», деган хаёлларни суриш вақтнинг заволидир.

 •Интернетда ишлашни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошлаш ва иш бошлашда ўқиладиган дуолардан билганича ўқиш керак.

Мусулмон кишининг ҳар бир ишни бошлаганда албатта «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейиши кераклиги кўплаб Ҳадисларда таъкидланган.

 Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:

<<Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эътиборли ҳар бир иш «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмас экан, у кесикдир», дедилар». Абдулқодир Раҳовий ривоят қилган.

•

Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт.

Зотан, мусулмон инсоннинг ҳамма ерда, барча замонларда ва барча вазиятларда қиладиган гап-сўзларию, иш ва фаолияти шариатга мувофиқ бўлиши талаб этилади.

Аммо, минг афсуслар бўлсинки, сайтга кирадиган баъзи одамлар ҳаётда ўзларига раво кўрмайдиган нарсаларни сайтда бема- лол эп кўришади. Улар ўзларича, «бу иш ҳаётдаги савияда эмаску», деган хаёлга боришлари мумкин. Аслида эса бу ношаръий ишларни сайтда ўзига раво кўрганларнинг ахлоқий савиясида нуқсон бор. Ҳаётда одамлар уни кўриб-билиб тургани учун, ўзгалар гапирмасин дея ўзини ёмонликдан тийган бўлади. Сайтда эса одамлар кўрмайди ҳам, билмайди ҳам. Бунинг устига, сайтда исмини ҳам ўзгартириб, тамоман бирор киши танимайдиган бўлиб олади. Демак, унинг шариат талабларига амал қилиши хўжакўр- синга, тўғрироқ айтганда, мунофиқликка асосланган бўлади.

Шунинг учун ҳам сайтга кирган ҳар бир инсон ўзининг му- сулмонлик бурчини унутмаслиги керак. Одамлар кўрмаса ҳам, Аллоҳ таоло кўриб турганини эсдан чиқармаслик лозим. Одамлар билмаса хам, Аллоҳ таоло билиб турганини мунтазам ҳис этиб туриш зарур.

Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади:

<<У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур» (19-оят).

Аллох таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ. У Зот ҳамма нарсани билади. Ҳатто

<<У Зот кузларнинг хиёнатини ҳам...» билади. Яъни кимнингдир бировга билдирмасдан, ўғринча кўз қирини ташлаганини ҳам билади, ҳисобга олиб қўяди. У Зот

«...кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур».

Ҳеч кимга

илдирмасдан, дилда тугиб қўйилган нарсаларни хам Аллох таоло жуда яхши билади. Шундай бўлганидан кейин, бошқа нарсаларни билишида асло шак-шубҳа йўқдир. Одамлар бундан огоҳ бўлсинлар. Демак, фаҳш ва беодобликни тарғиб қилувчи, бефойда машғулотларга, вақтни беҳуда ўтказадиган нарсаларга ихтисослашган сайтларга кирмаслик талаб этилади.

 •Сайт эгаларининг маънавий-маърифий хукукларига тўла риоя қилиш чин мусулмонлик бурчидир.

НИ

Бунга пул тўлаб кириш лозим бўлган сайтларга ҳақ тўламасдан, ўғринча кириш, кўчириб олишга рухсат берилмаган нарсаларкўчириб олиш, кўчириб олинганда манба кўрсатилиши лозим бўлганида, кўрсатмаслик каби ишлар киради. Бу каби ишларнинг барчаси гуноҳдир. Чунки бу бировнинг маърифий-маънавий мулкини талон-тарож қилишдан иборатдир. Бошқача килиб айтганда, маърифий-маънавий ўғрилик ва қароқчиликдир. Бундай ишлар ҳаром эканига уламолар бир овоздан фатволар чиқаришган.

  Ишхона ёки бошқа бирор шахснинг интернетидан рухсамсиз фойдаланиш мумкин эмас.

Баъзи кишилар ишхонанинг интернетидан ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда икки тарафлама мулоҳаза қилинадиган иш содир бўлади. Бир тарафдан ишхонанинг интернетга тўлайдиган маблағи шахсий манфаат учун сарфланади. Иккинчи тарафдан ишхона- нинг ишини бажариш ўрнига иш вақтида ўз манфаатини кўзлаб, масъулиятдан кочиш юз беради. Бошқа одамнинг интернетидан фойдаланиш борасида ҳам шунга ўхшаш гапни айтиш мумкин. Шунинг учун улардан фақат ҳақ эгасининг рухсати билан ва зарурат юзасидангина фойдаланиш мумкин. Дам олиш танаф- фусида керакли маълумотни олиш, электрон почтани текшириб кўриш кабиларга рухсат берилади.

Болаларнинг интернет ва компьютердан фойдаланиши- ни окилона ва эътибор билан йўлга қўйиш керак.

Аввало, бола ота-онаси ва катталарнинг рухсатисиз интернет ва компьютердан фойдаланмасин. Болаларни бундай пайтларда қаровсиз колдирмаслик, назардан қочирмаслик лозим. Улар фой- даланадиган жиҳозлар ҳамманинг кўз ўнгида турадиган бўлсин.

нарсаларга ўзларини уришлари мумкин. Болаларнинг интернет ва компьютерда ўйнайдиган ўйинлари зеҳнни чархлайдиган, маърифий фойда берадиган, одоб-ахлоққа чорлайдиган бўлиши чорасини кўриш лозим. Болаларнинг вақти зое бўлмаслиги ҳақида мунтазам бош қотириш ҳам эсдан чиқмаслиги лозим.

Юқорида ўтган мулоҳазаларда бир кишининг сайтга кириб, ундан фойдаланиши ҳақида сўз борди. Аммо интернетда бошқа хизматлар, турли тармоқлар ва фаолиятлар ҳам бор. Албатта, булар ҳақида ҳам батафсил сўз юритилиши жуда зарур.


Report Page