Эътироф

Эътироф


2019 йилнинг 19 март куни мамлакатимиз президенти томонидан, ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни салоҳиятли этиб вояга етказиш мақсадида 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Ушбу кундан эътиборан юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида, олий таълим тизимида 5 ташаббус ижроси таъминлана бошлади.

Мазкур йилнинг октябрь-декабр ойларида "5 та ташаббус мактабда" фестивали ўтказилди. Унда барча вилоятларда фаолият юритаётган умумтаълим мактаб жамоалари ўзларининг видеоролик ва фотосуратлари билан фаол иштирок этдилар. Тайёрланган видеоролик халқ ҳаълим вазирлигининг фейсбук ижтимоий тармоғида ташкил этилган саҳифасида ёритиб борилди ва унда кўп овоз тўплаган мактаб жамоалари ўринларига қараб ғолибликни қўлга киритди.

Жорий йилнинг 23 январь куни Наманган шаҳридаги 84 умумтаълим мактабида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларининг ғолиб мактаб жамоалари иштирок этди. Шу куни қилинган машаққатли меҳнатлар сабабли ғолиблар муносиб тақдирланди.

Ғолиб бўлганлар сафидан Наманган шаҳар 10 сонли умумтаълим мактабининг теҳналогия фани ўқитувчиси Умидахон Юсупова ҳам борлиги қувонарли ҳол бўлди. Боиси Умидахон меҳнат фаолияти давомида таълим самарадорлигини ошишига, ўқувчиларни ҳар томонлама билимли бўлиб вояга етишлари учун самарали иш олиб борган педагог ҳисобланади.

Умида Юсупованинг меҳнатлари халқ таълими вазирлиги томонидан эътироф этилиб беш ташаббуснинг бешинчи йўналиши бўйича 3-ўрин билан тақдирланди.

-Биз эришган бу ютуқлар битта шаҳсники эмас балки мактабимиз ўқитувчиларининг барчаларини ютуғидир. Биз келгусидан янада маъсулят билан ишлашга, аёл - қизларимиз бандлигини таъминлашда бор имкониятларимизни ишга солишга вада берамиз, дейди Умида Юсупова.

Фестивал ғолибларини тақдирлаш маросими бошқа вилоятларда давом этади. Барча ғолибларни муборакбод этамиз.


"Бешта муҳим ташаббус Ўзбекистонда" телеграм канали муҳарририяти 

Report Page