«e-mail»сиз муваффақият

«e-mail»сиз муваффақият


Бир киши «Microsoft» компаниясига ҳовли тозаловчи бўлиб ишга кирмоқчи бўлибди.

– Табриклаймиз, сиз қабул қилиндингиз. Марҳамат қилиб, e-mail қолдирсангиз – биз иш жадвали ҳақида хабар қиламиз.

– Менда ҳатто компьютер йўқ, – тан олибди ҳалиги киши, – e-mail нималигини эса умуман тушунмайман.

– Афсуски, у ҳолда сизни иш билан таъминлай олмаймиз. Сиз виртуал жиҳатдан мавжуд эмассиз, «Microsoft»нинг барча ходимлари билан тезкор алоқа эса – компаниямизнинг бош масаласи ҳисобланади.

Наилож, нима ҳам қила оларди... Умидсиз кайфиятда компания биносидан чиққан киши қандай пул топиш ҳақида бош қотира бошлабди. Чўнтагида 30 доллар пули бор. У деҳқондан 10 килограмм олма харид қилибди ва кўчага олиб чиқиб сотибди. Бир неча соат ичида унинг маблағи икки баравар, 6 соатдан сўнг эса 10 баравар ортибди. Шунда у бундай саъй-ҳаракат билан иш берувчисиз ҳам яшай олишини тушуниб етибди.

Вақт ўтиб, у киши кичик растада савдо қила бошлабди, кейинчалик мўжаз дўкон очиб, беш йилдан сўнг йирик супермаркетлар эгасига айланибди. Бир куни у ўз бизнесини суғурта қилиш мақсадида тегишли манзилга келибди, ходим ундан e-mail қолдиришини сўрабди. Бизнинг ишбилармон эса, худди бир неча йил аввалгидек, e-mail очмаганини, ҳатто компьютери ҳам йўқлигини айтибди.

– Қизиқ. Шундай катта бизнесменнинг e-mail ва компьютери бўлмаса?! Агар улар бўлганда, нималарга эриша олардингиз, биласизми?

– Биламан, «Microsoft» компаниясининг ҳовли тозаловчиси бўлардим...

P.S: Агар бирон нарсанг бўлмаса, ўйлаб кўр, балки унинг сенга умуман кераги йўқдир. Инсон учун энг муҳими шижоат, саъй-ҳаракат ва ўзига ишонч. Чин дилдан истасанг, қўлда ҳеч нарса бўлмаса ҳам кўп нарсаларга эришиш мумкин. Асосийси, бир жойда туриб қолмаслик ва мақсад сари интилиш зарур!

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.

Report Page