DRON!!!

DRON!!!

MR Student

Ўзбекистон дронлар ишлаб чикаришни бошлайди

Хитойликлар Ўзбекистонда пилотсиз бошқариладиган учувчи қурилма ишлаб чиқаришни йўлга қўяди


Хитойнинг BShark Holding Ltd компанияси Ўзбекистонда пилотсиз бошқариладиган учувчи қурилмалар ишлаб чикаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда «UzDaily» нашри хабар берди.

Тегишли ҳужжат «Геоинновацион марказ» ДУК раҳбарларининг Шенженга (Хитой) ташрифи чоғида имзоланди. Компания дронлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, дастур бўйича ўқитиш, семинарлар ташкил қилиш, учувчисиз бошқариладиган технологиялар бўйича мутахассислар тажрибасидан фойдаланиш каби масалаларда келишиб олди.

Шунингдек, Хитой компанияси Ўзбекистонга мазкур техникаларни ишлаб чиқариш учун зарур ускуналар ва технологияларни тақдим этишини, мутахассисларни ўқитиш ҳамда сотув ва маркетинг бўлимларини ташкил қилишини маълум қилди.